...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарҳод Алиев: “Мени ҳурмат қилмагани учун хотиним ва қизларимни ўлдирганман”


18:39, 09.12.2017 Олам
 17 947

Қотилликда гумонланиб қўлга олинган, 1954 йилда туғилган Фарҳод Алиев тергов жараёнида ўз қилмиши юзасидан жавоб бера бошлади.

Аввалроқ, сайтда Озарбайжонлик Фарҳод Алиевнинг ўз хотини ва тўрт нафар қизини ўлдиргани тўғрисида хабар берган эдик.
 
Бу қотилликда гумонланиб қўлга олинган, 1954 йилда туғилган Фарҳод Алиев тергов жараёнида ўз қилмиши юзасидан жавоб бера бошлади. Терговчиларнинг “Ўз хотинингиз ва қизларингизни нимага ўлдирдингиз?”, деб берилган саволга, қилинган жавоб ҳаммани карахт қилиб қўйди.
 
Фарҳод Алиевнинг айтишича, у фарзандларининг ўзига бўлган муносабатидан норози бўлган. “Фарзандларим мени оила бошлиғи сифатида ҳурмат қилишмас, менга умуман қарашмасди. Шунинг учун уларни ўлдирдим”, деб таерговчининг саволларига жавоб берди, Фарҳод.
 
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларининг хабарига кўра, Фарҳод Алиевнинг хотинини атрофдагилар меҳнатсевар, деб билишган. У ўз фарзандларини оёққа қўйиш учун жуда кўп ишлаган. Оила бошлиғи эса, спиртли ичимликлар истеъмолига муккасидан кетган. Фарҳодни танийдиганлар уни ҳеч қаерда ишламагани, ҳар доим маст ҳолда юрганлигини айтишган.
 
Шунингдек, Алиев қандай қилиб беш кишини ўлдирганини ҳам гапириб берган. У ва унинг ўғли Фаган, хотин ва қизларини алоҳида хоналарга олиб кириб, кетма-кет ўлдирганлар.
 
Дастлабки тергов жараёнида Фарҳод Алиев, ўша куни оилада можаро бўлгани, қизлари эса онасини ҳимоя қилгани ҳақида гапирган. Кейин, Фарҳод Алиев уларнинг бошига темир билан урган. Уларни ўлдиришда Фарҳод Алиевга ўғли Фаган яқиндан ёрдам берган.
 
Фарҳод Алиев хотини ва фарзандларининг жасадини ертўлага тушириб, кўрпага ўраб, кўмиб ташлаган.
 
Тергов ишлари давом этмоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Озарбайжон Қотиллик Фарҳод Алиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!