7-синф қизни зўрлаган тўрт нафар эркакка ҳам ҳукм ўқилган.
Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Сайëра Алимованинг ëрдамчисининг сўзларига кўра, қизни зўрлаганлар жазоланган.
“Адолат қарор топди. Жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман суди бу ишни кўриб чиқиб, пул эвазига ўз қизини эркакларга қўшиб қўйган Давронова Ферузага ўн ярим йил қамоқ жазоси белгилади. Қизни зўрлаганлар Бешариқ туман Чорбоғтўронил қишлоғида яшовчилар Шерзод Балибеков¸ Жасур Эргашев ва Эргашали Сулаймоновлар вояга етмаган қизни зўрлашда айбдор деб топилиб, 12 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дейдган ҳокимият вакили.
Таъкидланишича, қизча билан рухшунос иш олиб борган ва у вилоят ҳокими ўринбосари Сайëра Алимова кўмагида Қўқондаги мактаб-интернатга жойлаштирилган.
Жиноятчилар қамоқхонага жойлаштирилган. Уларнинг жазо муддати бошланган.