Марказ ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш белгиланган.
Қарор билан ташкил этилган Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази қуйидаги қаолият билан шуғулланади:
- нанотизимлар;
- наноматериаллар;
- нанотехнологиялар соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
- нанотехнологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга оширишда қатнашиш.
Марказ ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
Маълумот ўрнида, нанотехнологиялар, яъни микротехнологияларга Ғарб мамлакатларида катта эътибор қаратилади. Хусусан, бу соҳага эътибор 1950-йилларда бошлаган бўлса, 1994 йилга келиб Ғарб давлатлари саноатда ҳам нанотехнологик усулларни қўллай бошлашди.