...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фанлар Академиясининг собиқ вице-президенти янги вазирликка вазир этиб тайинланди


11:22, 30.11.2017 Жамият
 3 669

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Жорий йилнинг 29 ноябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
 
Янги вазирликка вазир этиб, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг собиқ вице-президенти Иброҳим Абдураҳмонов тайинланди.
 
Янги вазирлик давлат ва жамият қурилишига, иқтисодиёт тармоқларига, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий ривожланишга инновацияларни жорий этади ва илғор технологиялар жорий этилишини ташаббус қилиш, мувофиқлаштириш ва рағбатлантириш билан шуғулланади.
 
Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
 
Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
 
Вазирликнинг фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлик билан мажбурий тартибда келишилиши шарт этиб белиланди.
 
2018 йил 1 январдан бошлаб, Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги, Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳамда унинг Ижро этувчи дирекцияси тугатилади ва тугатилаётган идора ва муассасаларнинг бўшаётган штат бирликлари Вазирликка ўтказилади.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Вазирлик Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар