...
МЕНЮ
ONLINE TV

Facebook’да АҚШлик полициячининг қотилликка қўл ургани трансляция қилинди


11:36, 08.07.2016 Олам
 5 968

Полиция томонидан ўлдирилган шахснинг дугонаси полиция ҳодими аввал хужжатларни сўраганини, сўнг унинг дўстига сабабсиз 4 марта ўқ узганини айтмоқда

Кеча, 7 июль куни Facebook ижтимоий тармоғида АҚШ полиция ходимининг айбсиз машина ҳайдовчисини ўлдиргани тасвирланган видеолавҳа пайдо бўлди. Бу ҳақда “Dayonline.ru” нашри ёзмоқда.  Ушбу видеолавҳа ижтимоий тармоққа тўғридан-тўғри юкланган бўлиб, унда полиция ходимининг ҳайдовчига тўрт марта ўқ узгани тасвирланган. Айтиш лозимки, ушбу видеотасвирлар тармоқ фойдаланувчиларининг сўнгсиз эътирозларига, АҚШ полициясини ваҳшийликда айблашларига сабаб бўлган.
 
Гап шундаки, шаҳар четидаги Сент-Пол ҳудудида полиция йўлда ҳаракатланиб келаётган автомобилни тўхтатади.  Машинанинг ичида уч киши – ҳайдовчи Филандо Кастиль, унинг дугонаси Лавиша ва аёлнинг тўрт яшар қизи бор эди. Полиция ҳайдовчидан машина ҳужжатларини сўрайди. Шунда Филандо унда қурол борлигини, ушбу қуролни олиб юриш учун рухсатномаси ҳам борлигини айтиб огоҳлантиради. Сўнг ҳайдовчи машина ҳужжатлари ва қурол олиб юриш учун берилган ҳужжатларни олиш учун чўнтагига қўл суққан маҳал, полиция ходими унга қарата тўрт марта ўқ узади. Бу воқеага Филандонинг дугонаси ва қизи гувоҳ бўлади.  Фожеа вақтида аёл смартфонидаги видео тугмасини босишга улгуради ва қотиллик Facebook ижтимоий тармоғига тўғридан-тўғри юкланади.
 
Шундан сўнг, Лавишанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида юз қисмидан қон оқаётган Филандонинг тасвири пайдо бўлади. Видеодаги қўрқинчли манзарага тўрт карра ўқ узган полиция ходимининг “Мен унга уни олма дедим, унга бошингни кўтар дедим” , деб изоҳлагани, Лавишанинг эса “Сиз унга ҳужжатларингни бер деб айтдингиз, сэр”, деган сўзлари муҳрланган.
 
10 дақиқадан ошиқроқ вақт давомида суратга олинган видеотасвирда полициянинг машина ичидан болани олгани, Лавишага ҳам машинадан тушишни талаб қилаётгани акс этган. Филандо бир неча дақиқа ичида яқин атрофдаги госпиталларнинг бирига етказилган, бироқ олинган жароҳатлар туфайли у вафот этган.
 
Маълумотларга кўра, полиция томонидан сабабсиз отиб ташланган йигит агар ҳаёт бўлганида бугун, 8 июль куни 33 ёшга кирарди. Филандо Кастиль шаҳардаги мактабларнинг биридаги мактаб ошхонаси раҳбари бўлган.
 
“У бунга лойиқ эмасди. У Муқаддас Павелдаги жамоат мактабида ишларди. Ҳеч қачон қамоқда бўлмаган, ёмон ишлар билан шуғулланмаган. Бирор жиноий гуруҳнинг ҳам аъзоси эмасди”, дейди Кастилнинг дўсти Лавиша ўзи тақдим этган видеода.
 
Айни вақтда полиция ходими томонидан содир этилган қотиллик юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирча, Филандога ўқ узган полиция ҳодимининг исм-шарифи ошкор этилмаяпти.
Умида Якубова

Теглар:АҚШ Полиция Қотиллик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!