Бугунги кунга келиб ер ююзининг 4 миллиард аҳолиси интернетга чекловларсиз улана олмайди.
Қурилма ноқулай обҳаво шароитларига дош бера олади. Уни қувватлаш учун аккумуляторлар, қуёш батареялари ва электр тармоғидан фойдаланиш мумкин.
Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг сўзларига кўра, битта OpenCellular қурилмаси 1500 кишини интернет билан таъминлай олади.
“Ер юзининг тўрт миллиарддан аҳолиси интернетга улана олмайди. Бунинг асосий сабабларидан бири узоқ аҳоли пунктларида интернетдан фойдаланиш инфратузилмаси мавжуд эмаслигида.”, дейди Цукерберг.
Компания янги қурилманинг молиявий жиҳатдан ҳамма учун қулай нархда бўлиши ҳақида таъкидлаб ўтди, лекин унинг нархи айнан қанча бўлиши ҳақида маълумот берилмади.
Хабарда ёзилишича, OpenCellular қурилмасидан жорий йилнинг ёзидаёқ фойдаланиш бошланади.
Маълумот ўрнида, Facebook дунёдаги энг кенг тарқалган ижтимоий тармоқ ҳисобланади. Унга 2004 йилнинг 4 февралида Марк Цукерберг томонидан асос солинган. Унга дунё бўйлаб ойига 1.6 миллиард фойдаланувчи ташриф буюради.