...
МЕНЮ
ONLINE TV

Facebook’ни 2.2 миллион АҚШ долларлик харажат кутяпти


18:40, 19.07.2016 Олам
 3 612

Компания “Facebook Live” хизматини янада ривожлантириш учун 50 миллион АҚШ доллари сарфламоқчи.

Facebook ижтимоий тармоғи YouTube ва Vine’даги машҳур блоггерларга 2.2 миллион АҚШ долларидан ортиқроқ пул тўлайди.  Бу “Facebook Live” хизматини рағбатлантириш доирасида амалга оширилади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal”  нашри хабар бермоқда.
 
Мазкур ижтимоий тўғридан-тўғри эфир трансляция хизматини ривожлантириш учун 50 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратишни режалаштирган. Facebook ушбу хизматни ривожлантиришда олимпиада сузувчиси Майкл Фелпс (224 минг АҚШ доллари олади), “Юлдузлар жанги” актёри Жорж Такеи (114 минг АҚШ доллари олади) ва бошқа машҳурларни жалб этади.
 
Маълумот ўрнида, 2010 йилнинг 13 августида Facebook компанияси “Facebook Live” хизматини ишга туширди. Бунда Facebook фойдаланувчилари ижтимоий тармоқдаги бу хизмат ёрдамида дунёда нима бўлаётганини жонли видеоканал орқали кузатиб боришлари мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Facebook Live YouTube Facebook 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!