...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европада музлик даври: Дунай дарёсида кема музлаб қолди


10:06, 16.01.2017 Жамият
 2 610

Европада кузатилаётган қаҳратон совуқ ҳарорат шу вақтгача камида 65 кишининг вафот этишига сабаб бўлди.

Дунёнинг 10 та мамлакати ҳудудидан ўтувчи Дунай дарёсида кема музлаб қолди. Бу ҳақда “24 канал” хабар бермоқда.
 
Руминия ҳудудида музликлар орасида қолиб кетган кемада неча киши бўлганлиги номаълум. Телеканал етказган хабар тасвирларида улкан музлик ўртасида кеманинг ҳаракатсиз қолиб кетганини кўриш мумкин. Маълумотларга кўра, кема захирасидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тугаган. Қутқарувчилар вертолётда уларга сув, озиқ-овқат ва бошқа зарурий ашёларни етказиб беришган.
 
Ҳозирда Дунай дарёсининг аксарият қисми музлаб қолганлиги туфайли кемалар ҳаракати тўхтатилган.
 
Шу кунларда Европанинг қатор мамлакатларида аномал даражадаги паст ҳароратли об-ҳаво кузатилмоқда. Хусусан, 14 январь куни Францияда шамол тезлиги соатига 146 метрни ташкил этган. Дарахтнинг қулаб тушиши оқибатида 1 аёл ҳаётдан кўз юмган. 350 мингта хонадон электр таъминотисиз қолган.
 
Англияда сув тошқини хавфи мавжуд. Бульгияда ҳам кўчки хавфи борлиги сабаб қирғоқларда хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.
 
Германияга кучли қор бўрони хавф солмоқда. Баварияда йўлларнинг муз билан қопланганлиги сабабли юз берган ЙТҲлар оқибатида 3 киши ҳаётдан кўз юмди.
 
Италия, Туркияда ҳам ҳаво ҳарорати кескин равишда тушиб кетган.
 
Умуман олганда, Европада кузатилаётган қаҳратон совуқ ҳарорат шу вақтгача камида 65 кишининг вафот этишига сабаб бўлди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Дунай дарёси Аномал совуқ ҳарорат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар