...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа лигасида кейинги босқичга чиққан жамоалар маълум, бугун қуръа ташлаш маросими


15:12, 23.02.2018 Спорт
 2 009

Италиянинг етакчи жамоаларидан бири “Наполи” мусобақани тарк этишга мажбур бўлди.

Бугун, 23 февраль куни Европа лигаси мусобақасининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган бир қанча учрашувлар якунига етди ва нимчорак финал босқичига йўлланма олган жамоалар номи маълум бўлди.
 
Аввалроқ, Россиянинг ЦСКА, “Локомотив” ва “Зенит” клублари нимчорак финалга йўлланма олишганди.
 
Уларга шунингдек, “Милан”, “Арсенал”, “Боруссия” Дортмунд, “Атлетик”, “Атлетико”, “Марсель”, “Динамо” Киев, “Лацио”, “РБ Лейпциг”, “Ред Булл”, “Виктория Пльзень”, “Спортинг” ва “Лион” клублари ҳам қўшилишди.
 
Эътиборли томони шундаки, мусобақани Италиянинг етакчи жамоаларидан бири “Наполи”, Россиянинг амалдаги чемпиони “Спартак”, Франциянинг кучли жамоаларидан бири ҳисобланмиш “Ницца”лар тарк этишди.
 
Шунингдек, бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа лигаси мусобақасининг нимчорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. УЕФА сиёсий муаммолар туфайли фақат Россия ва Украина клубларини бир-бирларига рақиб бўлишига йўл қўймайди.
 
Қолган исталган клуб исталган клуб билан ўйнаши мумкин. Хатто бир мамлакатнинг икки жамоаси ҳам. Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
 
Маълумот учун, нимчорак финал баҳслари 8 ва 15 март кунлари бўлиб ўтади. Финал учрашуви 16 май куни Франциянинг Лион шаҳридаги “Стад де Лион” стадионида ўтказилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Европа лигаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!