Болқон мамлакатларининг Европа Иттифоқига аъзолик бўйича шароитлари ўрганилмоқда.
Аммо, Европа Комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер сўзларига кўра, бундай натижалар Евроиттифоққа аъзоликни кафолатламайди, бу фақатгина ваъда.
Мазкур мамлакатлардаги қатор ютуқларга қарамай, тўсиқлар ҳамон мавжудлиги айтилмоқда.
Хусусан, расмий Сербия ўз таркибидаги Косованинг мустақиллик бўйича талабларини тан олмайди. Бу ҳам қайсидир маънода бу мамлакатда сиёсий муаммолар етарлича бартараф этилмаганини кўрсатади.
“Биз қўшни давлатлар билан ҳудудий низоларни ҳал қилмаган ёки шу турдаги муаммолар келиб чиқиши мумкин бўлган давлатларга Евроиттифоқ аъзолигини бера олмаймиз. Биз ўз институтларимиз орасига бундай муаммоларни киритмаймиз”, дейди Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер.
Шунингдек, у мавжуд муаммолар фақатгина сўзда эмас, балки амалда ҳал этилиши лозимлигини ва бу икки давлат томонидан тегишли ҳужжатда ўз аксини топиши кераклигини таъкидлаган.
“Айнан шу сабаб юзага келган муаммоли вазиятга албанлар билан биргаликда ечим топиш керак. Биз баҳсни урушмасдан, ихтилофларга бормасдан ҳал қила оламиз. Бизга яхши қўшнилар ва Болқон яриморолидаги икки нисбатан катта миллатнинг тинчлиги керак”, дейди Сербия президенти Александр Вучич.
Таъкидлаш жоизки, Солоникада 15 йил аввал бўлган Саммитда Евроиттифоқ Болқон давлатларини қўллаб-қувватлашини айтганди. Шу вақт оралиғида фақатгина Хорватия ЕИ аъзоилига қабул қилинган.