...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар муддатини чўздирди


11:28, 19.12.2015 Олам
 2 931

Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияси 2016 йилнинг январида ўз кучини йўқотиши муносабати билан, расмий Брюссель иқтисодий чекловларнинг муддатини чўздириш бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборди.

Москвадаги Европа Иттифоқига кирувчи давлатларнинг элчилари Россия Федерациясига қарши иқтисодий санкцияларнинг муддатини узайтириш бўйича умумий келишувга келишди. Унга кўра, санкциялар 2016 йилнинг 31 июлигача амалда бўлади. Чекловлар тизимида ҳеч қандай ўзгаришлар қабул қилинмади. Бу ҳақда Wall Street Journal рўзномасининг интернет саҳифаси хабар бермоқда.

Якуний расмий қарор Европа Иттифоқи Кенгашининг кейинги ҳафтада бўлиб ўтадиган йиғилишида ёзма равишда қабул қилинади. Иқтисодий чекловлар Украина масаласи бўйича имзоланган Минск келишувлари билан боғлиқ. Мазкур келишувларнинг шартлари ҳали ҳам ҳаётга тадбиқ этилгани йўқ. Шунинг учун ҳам санкциялар яна ярим йил давом этади.

Россияга қарши санкциялар Европа Иттифоқи томонидан 2014 йил 1 августда кучга кирган эди. 22 июнда Европа Иттифоқи Кенгаши Ташқи ишлар вазирлари даражасида санкцияларни 2016 йилнинг январь ойи охиригача чўзган эди.

2014 йилнинг августида Россия АҚШ, Австралия, Канада, Европа Иттифоқи ва Норвегияга қарши жавоб санкцияларини эълон қилган эди. Мазкур санкциялар Россия Федерациясига бир йил мобайнида мева ва сабзавотлар, гўшт ва сут маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлашни назарда тутган эди. Жорий йилнинг июнида озиқ-овқат маҳсулотлари эмбаргоси 2016 йил 5 августгача чўздирилди.

Адиз Аҳмедов

Теглар:Россия Европа Иттифоқи Санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!