Евроиттифоқ Туркияни Афринда вазминлик билан ҳаракатланишга чақирди
Турк армияси у ерда террорчи курдларга қарши амалиётлар ўтказмоқда. Шу билан бирга, ЕИ Туркия ҳаракатларни қонунан хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бошлаганини тан олмоқда.
Брюсселда яшовчи 28 ёшли француз Максим Барра курдлар тарафида “Ислом давлати”га қарши жанг қилиш учун бир неча марта Сурияга борган.
“Туркия нафақат ўз кучларидан, балки ан-Нусра, Сурия озодлик қўшини каби ИШИД билан алоқадор террористик гуруҳлардан ҳам фойдаланмоқда. Туркларнинг Суриядаги ҳозирги амалиётларини кўра туриб, улар билан муросага кела олмаймиз”. дейди Максим Барра.
Туркия Адолат ва ривожланиш партиясининг раҳбари Брюсселдаги вакили Рухи Ачикгўз ЕИнинг қўллаб-қувватлашига эришмоқда.
У Туркия террористик гуруҳлардан фойдаланаётганини рад қилмоқда.
“Ислом давлати Туркияга бошқаларга қараганда кўп ҳужум қилди. Шу сабабдан биз, ИШИД билан боғлиқ айбловни инкор қиламиз, - деди Рухи Ачикгёз.
Шунингдек Туркиядан Европа чегаралари ҳам ўтган. Биз фақатгина ўз чегараларимизни қўриқлашни хоҳлаймиз. Биз ИШИД, Курдистон ишчи партияси ва бошқа террористик гураҳларга қаршилик кўрсатамиз”.
Маълумот ўрнида, Туркия расман ЕИга қўшилиш учун номзод ҳисобланади. Шунинг боис, ЕИнинг ташқи сиёсат ва ҳавфсизлик масалалари Олий вакили Федерико Могерини туркларнинг Африндаги зарбаларини қоралашдан тийилиб турибди.
Аммо у “туркларни ўз ҳарбий ҳаракатларида вазмин бўлишга” чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Суриянинг Африн шаҳрида курд террорчи гуруҳларига қарши “зайтун новдаси” номли ҳарбий амалиётини олиб бораётгани ҳақида хабар қилган эдик.