...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа “катталари” миграция масаласи устида бош қашлаб қолди


18:49, 25.06.2018 Олам
 2 139

Брюсселда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар раҳбарлари иштирокида саммит бўлиб ўтди.

Аввалроқ, Европа Иттифоқининг етакчи мамлакатлари раҳбарлари Бельгия пойтахти Брюсселда йиғилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
ЕИ давлат раҳбарлари кеча, 24 июнь куни миграция масаласидаги қарама-қаршиликларни бартараф қилиш учун Брюссель шаҳрида тўпланди.
 
Германия канцлери Ангела Меркель ЕИ мамлакатлари раҳбарларидан мигрантларнинг Иттифоқ ҳудудида эркин ҳаракатланишларига чек қўйишларини сўради.
 
“Бугунги муҳокаманинг катта қисми ташқи чегараларни ҳимоя қилиш ва қандай қилиб Европада ноқонуний миграцияни камайтиришга бағишланади”, деган Меркель саммитга келганда.
 
Шунингдек, канцлер Шенген доирасида ўзаро ҳаққоний муносабатлар ҳақида ҳам сухбатлашишларини қўшимча қилган.
 
Маълумотга кўра, ЕИга келувчи мигрантлар охирги уч йилда камайган, бироқ сўнгги сўровлар Иттифоқ фуқароларининг асосий ташвиши миграция эканини кўрсатган.
 
Саммитда Европа Иттифоқига аъзо 28 мамлакатнинг 16 нафар раҳбарлари қатнашган. Италия ва Греция инқироз ёқасида бўлишига қарамай, саммитда иштирок этган. Аммо Венгрия, Польша, Словакия ва Чехия каби давлат раҳбарлари йиғилишни бойкот қилган.
 
Италиянинг янги ҳукумати европалик ҳамкорларига босим ўтказиб, кўплаб одамлар оқимини бошқаришга ёрдам берувчи ҳар қандай ғояни рад қилишини маълум қилган.
 
Испания Бош вазири Педро Санчес мамлакати ЕИ ноқонуний миграцияга қандай жавоб қайтарса, қарорни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
 
Шу каби қарама-қаршиликлар Европанинг турли ҳудудларида ушбу муаммони қай тарзда ечиш мумкинлиги бўйича турлича фикрларни келтириб чиқарди. Натижада учрашув ҳеч бир натижасиз якунланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Европа Иттифоқи миграция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!