8 июнь Республиканинг кўпгина вилоятларида 12-17 м/с дан 15-20 м/с тезликкача шамол эсади.
Эртага Республиканинг кўпгина вилоятларида 12-17 м/с дан 15-20 м/с тезликкача шамол эсади.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +21...+23, кундузи +32...+34 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/с га етиб, булутли ҳаво кузатилади.
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +17...+22, кундузи +30...+35 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +33...+38 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +34...+39 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 15-20 м/с га етади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +20...+25, кундузи +30...+35 даража бўлади. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади.