Бу йилги куз фаслининг охирги ярми аввалги йилларга нисбатан бироз илиқ келди.
Бу йилги куз фаслининг охирги ярми аввалги йилларга нисбатан бироз илиқ келди. Эртага, 9 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 16–18 даража, кечаси 7–9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 12–17 даража, кечаси 3–8 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати 15–20 даража илиқ бўлади. Кечаси 5–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 18–23 даража, кечаси 8–13 даража илиқ бўлади.