...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Тошкентда яна қуёш чарақлайди


16:08, 16.10.2017 Бу қизиқ
 2 827

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кучли ёмғир ёғади.

Тошкентда янги ҳафта булутли об-ҳаво билан бошланди. Ҳафта давомида кузга хос ўзгарувчан ҳарорат ҳукм суриши кутилмоқда. Бизни гоҳо ёмғир, гоҳи қуёш ёки кучли шамол кутмоқда. Эртага, 17 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат янада кўтарилади. Айрим ҳудудларда эса ёмғир ёғади.
 
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 30 даражагача иссиқ бўлади. Кечаси эса 12–14 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Кучли ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 10–15 даража, кечаси 7–12 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 25–30 даража иссиқ, кечаси 8–13 даража илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳарорат кундузи 30 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 10–15 даража илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 20–25 даража, кундузи 9–14 даража илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!