...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Тошкентда ҳарорат бироз пасаяди


18:20, 06.09.2017 Бу қизиқ
 2 759

Қашқадарё ва Сурхондар вилоятларида ҳарорат кундузи 37 даражагача кўтарилади.

7 сентябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати юқорилигича қолиши кутилмоқда. Бу эса куз фаслининг дастлабки кунлари учун одатий ҳолдир. Айрим ҳудудларда ҳарорат 37 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 30–32 даража иссиқ, кечаси 16–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи +28...+33 даража, кечаси +14...+19 даража.
 
Бухоро, Навоий вилоятлари ва Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, ҳарорат кундузи 30–35 даража иссиқ, кечаси 15–20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво ҳарорати кундузи 30–35 даража иссиқ, кечаси 13–18 даража илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 37 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 15–20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!