...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво -9гача тушади


13:54, 20.11.2018 Бу қизиқ
 7 088

Чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 21 ноябръ куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +1...+3, кундузи +13...+15 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-8-12м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво  кечаси +0...+5, кундузи +8...+13 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +0...+5, кундузи +10...+15 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 10-15 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +0...+5, кундузи +8...+13 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб,  кечга яқин ёмғир ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 5-10м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8м/сга етади.  Хаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи +2...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -9...-4, кундузи эса 0...+5 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсади.
Сарвиноз Ҳайдарова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!