...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рангларнинг сиз ва атрофингиздагиларга таъсири ҳақида биласизми?


13:44, 20.11.2018 Бу қизиқ
 6 213

Уруш ва ўлимни, мавсумий байрамларни ҳам махсус ранглар орқали етказишга ҳаракат қилингани шулар жумласидандир.

Одатда, профессионал рассом ёки санъатшунос бўлмаган инсонлар рангларнинг инсон психологиясига таъсири ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлмайди. Шунчаки, рангларга бўлган эътибор ички ҳиссиётларга, шахсий дунёқарашга боғлиқ деб ҳисоблашади. Аслида қандай?
 
Тарихда турли хил характерларни, фасл ва маросимларни тасвирлаш учун ранглардан жуда кўп фойдаланилган. Мисол учун, уруш ва ўлимни, мавсумий байрамларни ҳам махсус ранглар орқали етказишга ҳаракат қилингани шулар жумласидандир.
 
Ранглар, асосан, икки турга бўлинади:
 
  1. Иссиқ ранглар,
  2. Совуқ ранглар.
 
Рангларнинг маъноси доим инсон психологиясига таъсири билан ифодаланади. Масалан,


 
Қизил ранг кучли эътибор тортадиган, севги ва ғазаб каби ҳиссиётлар билан боғлиқ ранг ҳисобланади. У одатда, хавфни, жасоратни, куч-қудратни ифодалайди. Хитой маданиятида қизил ранг фаровонликни, эҳтиёткорликни ва шу билан биргаликда тажовузни ҳам билдиради. Қизил рангни севувчиларда ҳаётга нисбатан иштиёқ баланд бўлади.
 
Оловранг жуда тез қизиқиш уйғотадиган ранг ҳисобланади. У кўп ҳолатларда ижтимоийликни, қувончни, тўсиқларни ифодалайди. Бу рангни севувчилар доимий рағбатланишни, далда беришларини, эътиборни хуш кўрувчилар сирасига киради.
 
Сариқ ранг энергияни оширувчи ранг ҳисобланади. Қуёшнинг айнан сариқ ранги ёруғлик, муваффақият, ишонч кайфиятини бағишлайди. Бу ранг миянинг чап томонини огоҳлантириб, аниқ фикрлашга ва тез қарор қабул қилишга ундайди. Унинг салбий томони шундаки, сариқ рангни севувчиларнинг кўп қисми қўрқоқ ва танқидга учрашдан ҳайиқадиган инсонлар бўлишади.
 
Пушти ранг сезувчанликни оширади. Бу рангни хуш кўрувчилар хавфсизликка кучли риоя этадиган, нозик табиатли, ғамхўр ва оптимистик характерга эга инсонлар ҳисобланишади.
 
Мовий жуда кўп мамлакатларда ишонч ранги ҳисобланади. У денгиз ва осмоннинг рамзи бўлиб, осойишталикни, садоқатни, масъулиятни ифодалайди. Мовийнинг салбий томони шундаки, у иштаҳани бўғади. Сабаби кўк ранг билан боғлиқ озиқ-овқат маҳсулотлари жуда кам.
 
Яшил ранг ўсиш ва саломатлик рамзидир. Шунингдек, бу ранг тетикликни, мустаҳкамликни англатади.
 
Бинафша ранг кўп ҳолатларда сифатни ва ҳашаматни ифодалайди.  Бу рангни ёқтирадиганлар ўта тартибли, маданиятли, шу билан бирга сал нарсага ҳам безовталанадиган инсонлар ҳисобланишади.
 
Жигарранг турғунлик ва мустаҳкам пойдевор рамзидир. Бу ранг оддий ва табиий нарсалар билан боғлиқ. Шу сабабли кўпчилик уни зерикарли ранг сифатида баҳолайди. Бироқ бу ранг энг фойдали ранг сифатида ҳалолликни, самимийликни ифодалайди.
 
Кулранг бир неча мамлакатларда келишув ранги ҳисобланади. Одатда ён-атрофда бўлаётган воқеаларга нейтрал муносабат билдирадиган, ўта мулоҳазакор, депрессиядан осон чиқиб кетадиган инсонлар бу рангни яхши кўради.
 
Қора ранг инсонлар тасаввурида мотам ва йўлдаги тўсиқлар ранги сифатида изоҳланади. Аслида эса у тўсиқларни ёпади ва эътибордан яширади. Лекин доим қора рангли буюмлардан фойдаланиш умидсизликни юзага келтириб, чарчоқ ҳиссини оширади. Шунингдек, қора контраст ранг сифатида ҳар қандай характерга мос келади. Кўп ҳолатларда қора рангни севувчилар ўзига ва билимига ишонган, бошқарувчилик қобилиятига эга бўлган инсонлар ҳисобланади!
Манзура Сайфиддинова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!