...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг


14:27, 11.09.2018 Бу қизиқ
 3 356

Республика бўйлаб чоршанба куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 12 сентябрь куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво харорати кечаси +14…+16, кундузи +29…+31 даража бўлади.  Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +29...+34 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12…+17 даражада кундузи +29…+34 даражада, шамолнинг тезлиги эса 3-8 м/с бўлиши кузатилмоқда.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17,  кундузи +30…+35 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +32...+37 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +25...+30 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимён тоғлари бироз салқин бўлиб, ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи эса +20...+25 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Маржона Жуманова

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!