...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага куз. Об-ҳаво қандай бўлади?


17:10, 31.08.2018 Бу қизиқ
 2 896

Шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 1 сентябрь куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
 
Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида ҳаво харорати кечаси +14…+16, кундузи +31…+33 даража бўлади.  Шамол тезлиги 7-12 м/сга эсади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18, кундузи +28...+33 даража бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13…+18 даражада кундузи +28…+33 даражада, шамолнинг тезлиги эса 12-17 м/сда бўлиши кузатилмоқда.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +13...+18,  кундузи +27…+32 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +14...+19, кундузи +30...+35 даражагача кўтарилади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +12...+17, кундузи +25...+30 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда бироз салқин бўлиб, ҳаво ҳарорати кечаси +6...+11, кундузи эса +19...+24 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Маржона Жуманова

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!