Қишнинг энг совуқ кунлари кузатиладиган даврда асосан баҳор нафасини ҳис этяпмиз.
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи 0…+2, кечаси -2…0 даража бўлиши кутилмоқда. Қор ёки ёмғир ёғиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи -3…-2, кечаси -10…-5 даража бўлади. Ёғингарчилик бўлмайди, туман тушади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи 0…+5, кечаси -7…-2 бўлади. Ёғингарчилик бўлмайди, туман тушади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи ҳарорат 0…+5, кечаси -2…+3 даража бўлади. Ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ўзгариб туради.
Қашқадарёда ҳарорат кундузи 0…+5, кечаси -2…+3 бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ўзгариб туради.
Сурхондарё вилоятида эса ҳарорат кундузи +3…+8, кечаси эса 0…+5 даража бўлади.
Фарғона водийсида ҳарорат кундузи 0…+5, кечаси 0…+5 даража атрофида бўлади. Қор ёки ёмғир ёғиши мумкин.