...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эронда ҳам йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Тирик қолганлар йўқ


16:48, 18.02.2018 Олам
 3 393

Парвоз вақтида самолёт бортида 66 киши бўлган.

Бугун, 18 февраль куни Эрон ички рейсларини амалга оширувчи “Осемон ҳавойўллари” авиакомпаниясининг бортида 66 киши бўлган АТР 72-600 русумли йўловчи самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда Эроннинг Тасним ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Ушбу самолёт Эрон ички рейсларида Теҳрон ва Ёсуж шаҳарлари ўртасидаги авиқатновларни амалга ошириб келган.
 
Парвоз вақтида самолёт бортида 60 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган ва у Исфаҳоннинг Семирам шаҳри атрофига қулаб тушган.
 
Маълумотларга кўра, самолёт борти 50-60 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, Теҳрон ва Ёсуж шаҳарлари ўртасида кунлик авиа қатновларни амалга ошириб келган ҳамда барча техник кўрикларга жавоб бера оладиган даражата шай ҳолатда бўлган.
 
Аммо парвоз вақтида самолёт кўзатув радарларидан ғойиб бўлган.
 
Учувчилар ҳалокатдан аввал авиакомпанияни воқиф қилишган ва Исфаҳон атрофига самолётни қўндирмоқчи бўлишган.
 
Аммо самолёт радардан йўқолгач ҳалокатга учраган.
 
Авиакомпания раҳбари бортдаги барча кишилар ҳалок бўлганини маълум қилди.
 
Самолётнинг тоғли ҳудудга қулаб тушгани қутқарув-қидирув ишларига тўсқинлик қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, худди шундай ҳодиса Москва яқинида АН-148 самолёти билан рўй бергани ҳақида хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:самолёт Теҳрон Ёсуж Исфаҳон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!