...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон ва Саудия Арабистони ярашмоқчими?


09:36, 24.08.2017 Олам
 2 147

Яқин Шарқ минтақасидаги бу икки йирик мамлакат ўртасида кўп йиллардан буён совуқ муносабат ҳукм сураётганди.

Ислом оламида икки йирик куч маркази сифатида намоён бўладиган ва мувозанатни ўзига томон оғдиришга уринувчи Эрон Ислом Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эрон ва Саудия Арабистони яқин кунларда ўзаро дипломатик ташрифлар ҳам амалга оширилади. Бу ҳақда ISNA ахборот агентлиги хабар берди.

Мамлакатлар ўртасида алоқалар доимо икки тарафга йўналган, улар ҳеч қачон туташмаган, шу туфайли икки мамлакат ҳам қайсидир жиҳатларда муҳим умумий қадамларни топишлари ва алоқа ўрнатишлари лозим.

Эрон Ташқи ишлар вазирининг фикрига кўра, икки мамлакат ўртасида амалга оширилиши кутилаётган ташрифлар муборак Ҳаж зиёрати якунланганидан кейин бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида алоқаларнинг ёмонлашувида бир қанча омиллар ўрин тутади. Ақнийса, Яман, Сурия ва Ироқдаги сиёсий ва ҳарбий инқирозлар оқибатида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янада совуқлашган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Эрон Саудия Арабистони Келишувлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!