...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон: “АҚШ ва Исроилни “даҳшатли” қасос кутмоқда”


12:57, 24.09.2018 Олам
 7 280

Хоссейн Салами бу хуружда АҚШ ҳамда Исроилни айблади.

Аввалроқ, 22 сентябрь куни Эроннинг Аҳваз шаҳрида ҳарбий парадга теракт уюштирилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 24 сентябрь куни Эрон Инқилоб Гвардиячилари раҳбари ўринбосари Хоссейн Салами бу хуружда АҚШ ҳамда Исроилни айблади ҳамда яқин орада Эрон “даҳшатли” жавоб қайтаришини маьлум қилди.   
 
Аҳваз шаҳридаги теракт натижасида жами 25 киши ҳалок бўлган бўлиб, уларнинг 12 нафари гвардиячилар бўлган. 60 дан ортиқ киши яраланган.
 
“Бизнинг қандай қасос олганимизни кўргансизлар... Бизнинг жавобимиз даҳшатли ва ҳалокатли бўлади. Нима қилган бўлсангиз, шунга яраша жавоб оласизлар”, деб айтиб ўтди Салами.
 
Эрон разведка вазири Маҳмуд Алави воқеага алоқадор катта ҳажмдаги маьлумотлар йиғилгани ва гумондорларнинг барчаси қўлга олингани ҳақида маьлум қилди.
 
Эронда 24 сентябрь “Миллий мотам куни” деб эьлон қилинди. Хусизтон вилоятида жамоат идоралари, банклар, мактаб ва университетлар ёпилади.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Эрон Теракт Исроил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!