...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғанни ҳақоратлаган турк хонандасига қамоқ жазоси тайинланди


18:06, 22.03.2018 Олам
 11 251

Хонанда аввалроқ жамоат ишлари ходимини ҳам ҳақоратлагани аниқланди.

Бугун, 22 март куни Истанбул судида туркиялик таниқли хонанда Зуҳал Ўлжай устидан ҳукм ўқилди.
 
Маълумотларга кўра, хонанда Истанбулдаги концерти мобайнида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга мослаштирилган қўшиғини куйлай туриб, қўли билан антиқа ишоралар қилган. Табиийки, бу давлат раҳбарига ҳурматсизлик ва, ҳақорат ўрнида қабул қилиниб, унга қарши жиноий иш қўзғатилган.
 
Аслида бундай ҳаракат, яъни “Президентга бўлган ҳурматсизлик” учун 4 йилу 8 ойгача қамоқ жазоси тайинланиши ҳақида даъво очилиши керак эди.
 
Аммо Истанбул суди Зуҳал Ўлжайнинг ҳаракатини обдон ўрганиб, унга 1 йиллик қамоқ жазоси тайинлади. Хонанданинг айбига иқрорлиги боис, жазо муддати 10 ойга камайтирилди.
 
Унинг адвокати хонандани панжара ортига равона бўлишдан ҳам асраб қолиши мумкин эди. Бироқ Зуҳал Ўлжай аввал ҳам шунга ўхшаш жиноятни содир этганлиги маълум бўлди.
 
Яъни хонанда аввалроқ жамоат ишлари ходимини ҳам ҳақоратлаган экан. Энди Ўлжай ўзига тайинланган 10 ойли жазони ўташга мажбур бўлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Зуҳал Ўлжай 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!