...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған: “Давлат тўнтаришини содир этиш – сотқинлик”


10:11, 16.07.2016 Олам
 4 000

Хабарларда айтилишича, давлат тўнтаришига алоқадор бўлган 754 киши ҳибсга олинган ва бир қанча исёнчилар ўлдирилган. Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга қараганда, 29 нафар полковник ва 5та генерал ўз лавозимидан четлатилган.

Аввалроқ, 16 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳарбийлар томонидан давлат тўнтаришига уринишлар амалга оширилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Туркия ҳарбийларининг тезкор ҳаракатлари натижасида  тўнтаришга бошчилик қилаётган генераллардан бири отиб ўлдирилган.
 
Прокуратура берган дастлабки  маълумотларга кўра, ҳарбийлар томонидан амалга оширилган тўнтариш чоғида 42 киши вафот этган. Ҳарбийлар томонидан Туркиянинг сунъий йўлдош телевизион тармоғи биноси, шунингдек, CNN Turk  телеканаллари, Hurriyet  газетаси жойлашган Doğan Media Group холдингга ҳам хужум қилинган.


 
Воқеа юзасидан  Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўзи дам олаётган Мармарис меҳмонхонасига ҳам хужум уюштирилгани ва отишма бўлгани, айни воқеага алоқадор бўлган ҳар бир қўзғалончи жуда қаттиқ жазоланишини айтган.
 
“Давлат тўнтаришини содир этиш – сотқинликдир. Биз ушбу ҳаракатларни тўхтатамиз. Ҳуқуқ-тартибот органлари уларни қўлга олишни бошлади, қолган алоқадор шахсларни ҳибсга олиш ишлари давом этади”, дейди Эрдўған.
 
“Haber7.com”нинг ёзишича, Туркия Республикаси Адлия вазири Бакир Бўздоғ айни дамда мамлакатда ҳукм сураётган нотинч вазият хусусида қуйидагича расмий баёнот берди.
 
“Хавфсизлик ходимлари кўп жойларда ижобий натижага эришмоқда. Кўп ҳудудларда исёнчилар бостирилди. Айни дамда улар назоратига ўтган органларнинг деярли ҳаммаси қайтариб олинди. Исёнчилар бошқараётган ҳаводаги қирувчи самолётлар ҳам тез орада назорат остига олинади”, дейди Бўздоғ.
 
Хабарларда айтилишича, давлат тўнтаришига алоқадор бўлган 754 киши ҳибсга олинган ва бир қанча исёнчилар ўлдирилган. Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга қараганда,  29 нафар полковник ва 5та генерал ўз лавозимидан четлатилган. Ҳалок бўлганларнинг сони ҳақида аниқ маълумотлар берилмади.

Теглар:Туркия Истанбул Теракт Давлат тўнтариши Исён 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!