Туркия президенти Россия билан алоқаларни яхшилаш ва терроризмга қарши биргаликда курашишга тайёр эканлигини айтган.
“Эрдўған бўлган воқеа юзасидан жуда афсусда экани ва Россия билан алоқаларни қайта тиклашга ва терроризмга қарши биргаликда курашишга тайёрлигини билдирди”, дейди Кремль матбуот котиби.
Димитрий Песковнинг айтишича, Туркия президенти ҳалок бўлган учувчининг оиласи ва яқинларига ҳамдардлигини ҳамда уни кечиришларини сўраган.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Туркия Су-24 воқеаси учун узр сўрасагина, икки давлат алоқалари қайта тикланиши ҳақида айтиб ўтган эди. Мана узр ҳам сўралди, энди Москванинг жавобини кутамиз.