...
МЕНЮ
ONLINE TV

Техаслик аёл икки қизини отиб ўлдирди


19:23, 27.06.2016 Олам
 4 563

Крсити Шитс эрининг туғилган кунида ўзининг икки қизини отиб ўлдирди, полиция эса қотил онани ўлдиришга мажбур бўлди.

Техасда икки қизини ўлдирган онанинг қилмиши аҳолини даҳшатга солди. Аёл оиладаги жанжалдан кейин шу ишга қўл урди. Полиция воқеа жойига келиб, аёлни отишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “The Independent” хабар бермоқда.

Полициянинг сўзларига кўра, 911 рақамига қўнғироқ қилингач, ҳуқуқ-тартибот органлари воқеа жойига етиб келганда, кўчада икки қизнинг жасадини топдилар. Уларнинг иккиси ҳам ўқдан оғир яраланган эди. Қизларнинг ёнида эса қурол кўтарган аёл турарди. У 42 ёшли Кристи Шитс бўлгани айтилмоқда.

Полиция Шитс хонимга қуролини ташлашни буюрди, аммо у буйруқни бажармагач, унга қарата ўқ узилди. Буларнинг барчасини кўриб турган Шитс хонимнинг эри бугун ўз туғилган кунини нишонлаш арафасида бўлган. Аммо унинг тавааллуд айёми мотамга айланиб кетди.

Қизлардан бири воқеа жойида вафот этди, иккинчиси эса шифохонада жон берди.

Хабарда ёзилишича, аёлни жиноятга нима мажбур қилгани аниқ эмас.

Ҳалок бўлган қизларнинг бири 22 ёшли Тейлор ва 17 ёшли Медисон эканлиги аниқланган. Уларнинг иккаласи ҳам энагалик билан шуғулланган.

Оиланинг дўстлари ва қўшниларнинг айтишича, шу пайтгача улар орасида оилавий жанжал келиб чиқмаган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Кристи Шитс Техас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!