...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Рим папаси билан Қуддусни муҳокама қилди


21:05, 05.02.2018 Олам
 2 320

Туркия президенти Қуддус бўйича муҳокамани учинчи ҳақли тараф билан муҳокама қилди.

Бугун, 5 февраль куни Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Рим папаси Франциск билан учрашди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Иккала томон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроилнинг пойтахти сифатида тан олган қарорини муҳокама қилишди ва Трампнинг бу қарори Яқин Шарқда тинчликка раҳна солиши мумкинлигини билдирди.
 
Рим папаси Ватикан Қуддус мусулмон, яҳудий ва христиан динларининг бирдай маркази эканини тан олишини таъкидлади.
 
Фаластинликлар ушбу “муқаддас шаҳар”нинг шарқий қисмини ўзларининг расмий пойтахти сифатида эълон қилиш орзусида бўлса, Исроил шаҳарнинг бутун қисмини мамлакатнинг азалий ва абадий пойтахти, деб даъво қилмоқда.
 
Трампнинг қароридан кейин папа ва Эрдўған ўтган йили декабрь ойида телефонда гаплашишган ва шаҳарнинг мақомидаги ҳар қандай ўзгаришларга қарши эканлигини билдиришган.
 
Эрдўған Туркиядан жўнаб кетишидан олдин журналистларга қисқа интервью берди.
 
“Биз келажакда Қуддусни Фаластин пойтахти сифатида эътироф этиш учун кетяпмиз. АҚШ эса Исроилдан ажралади”, дейди Туркия раҳбари.
Икром Раҳмон

Теглар:Ватикан Рим папаси Ражаб Тойиб Эрдўған Қуддус Фаластин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!