Эрдўған сайловда 52,5 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонганди.
“Барчаси халқ кўз ўнгида ажойиб ўтди. Умид қиламанки, келажакда ҳам Туркияда ҳаммаси бир маромда давом этади”, деган Эрдўған маросимдан сўнг.
Парламент биносидан чиқиб, президент Мустафо Камол Отатурк мақбарасига борди. У ерда Эрдўған Туркия Республикаси асосчисига ҳурмат юзасидан қабрига гулдаста қўйди.
Шу тариқа, қасамёддан сўнг, Туркияда бошқарув шакли расман ўзгарди. Мамлакат парламент республикасидан президентлик республикасига айланди.
Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни бўлган сайловда Эрдўған 52,5 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонганди.