...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған қачон Россияга ташриф буюришини маълум қилди


12:32, 26.07.2016 Олам
 4 726

Туркия президентининг Россияга ташрифи икки давлат ўртасида совуқлашиб қолган муносабатларнинг бутунлай тикланишига катта туртки бериши мумкин.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 9 август куни Россиянинг Санкт-Птербург шаҳрига ташриф буюришини тасдиқлади, дея Туркия бош вазири ўринбосари маълум қилди. Бу ҳақда TACC ёзмоқда.
 
Москва ва Анқара учун совуқлашган муносабатларни иложи борича тезроқ нормаллаштириш керак, дейди Туркия бош вазири ўринбосари. 
 
Хабарда ёзилишича, Туркия Россияга чартер рейсларнинг қайта йўлга қўйилишишида кўриладиган хавфсизлик чоралари ҳақидаги баёнотни тақдим этди. 
 
Туркия бош вазири ўринбосари Россияга Туркиядаги исён пайтида қўллаб-қувватлагани учун ташаккур билдирди. 
 
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда содир бўлган Су-24 воқеасидан сўнг, икки давлат ўртасидаги муносабатлар анча совуқлашиб қолган эди. 2016 йилнинг июнь ойи охирида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия давлат раҳбари Владимир Путинга Су-24 воқеасидан жуда афсусда эканлигини ва икки давлат муносабатларини тиклашдан манфаатдор эканини айтиб, мактуб йўллаган эди.
 
Шундан сўнг, Путин ва Эрдўған телефон орқали суҳбатлашиб,  ўзаро муносабатларнинг келажаги ҳақида гаплашиб олишган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Россия Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!