Эрдўған Путинга Сурияда Россия самолёти қулаши оқтибатида ҳарбийлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Ўз навбатида, Туркия президенти Путинга Россия самолётининг Сурияда қулаши оқибатида 39 нафар рус ҳарбийлари ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия билдирди.
Президентлар мулоқот чоғида БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2401-резолюциясини амалга ошириш доирасида Суриянинг Шарқий Ғута воҳасидаги вазиятни муҳокама қилди.
Томонлар инсон ҳуқуқлари муаммолари ва терроризмга қарши курашиш муҳимлигини таъкидлади.
Суҳбат давомида Эрдўған Путинга Туркия ҳарбий кучларининг Суриядаги келгуси мақсадлари ҳақида маълумот берган.
Шунингдек, Россия ва Туркия ўртасида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, хусусан, энергетика соҳасидаги қўшма қўшма стратегик лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида келишилди.