Аввалроқ, Россия ва Туркия давлат раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашиб, учрашиш ҳақида келишиб олган эдилар.
“Туркия ва Россия Ташқи ишлар вазирларининг Сочида бўлган учрашуви якунларига кўра, биз икки давлат раҳбарлари учрашиши кераклиги юзасидан бир тўхтамга келдик. Учрашув “Катта саккизлик” саммитигача, шу ойнинг охирида ёки августда бўлиши мумкин. Лекин, айнан қайси санада эканлиги аниқ эмас”, дейди Туркия президенти.
Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Россия давлат раҳбарлари Су-24 воқеасидан сўнг биринчи марта 29 июнь куни телефон орқали суҳбатлашдилар. Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги совуқлашиб қолган алоқаларни тиклаш ҳақида сўз борди.
Маълумот ўрнида, “Катта саккизлик” ташкилот ҳисобланмайди. Бу гуруҳга аъзо давлатлар халқаро муносабатлардаги долзарб муаммоларга ўзаро ёндашувларни муҳокама этадилар. Бу гуруҳга АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Германия, Япония, Канада ва Россия киради. Санкциялар туфайли Россиянинг аъзолиги вақтинчалик тўхтатилган эди.