Исроил фаластинликларга танк ва артиллерия билан ҳужум қилиб ўзини террорчи давлат сифатида кўрсатгани таъкидланди.
Кеча, 23 июль куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Исроилда қабул қилинган, миллий давлат тўғрисидаги қонунга фикр билдирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Эрдўғаннинг фикрича, ушбу қонунга кўра, фақат яҳудийлар ўз тақдирини белгилай олади, шунингдек, жабр-зулм қонунийлаштирилади ва Исроил фашистик, ирқчи давлатга айланади.
Эрдўған “Адолат ва тараққиёт” партияси депутатлари олдидаги чиқишида Исроил фаластинликларга танк ва артиллерия билан ҳужум қилиб ўзини террорчи давлат сифатида кўрсатганини таъкидлади. Туркия раҳбари Исроил ҳукуматининг айрим вакилларида Адольф Гитлернинг руҳияти намоён бўлаётганини қайд этган.