...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған: 2015 йилдан буён террористлар томонидан 300 дан ортиқ турк ҳарбийлари ўлдирилди


01:13, 25.02.2016 Олам
 2 564

Туркия расмийлари мамлакатда амалга оширилаётган терактларда суриялик курд гуруҳларини айбламоқда

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарадаги президент саройида маҳаллий бошқарув вакиллари олдида сўзга чиқиб, 2015 йилнинг июлидан буён Туркия хавсизлик кучларининг 300 дан ортиқ ходимлари террористлар томонидан ўлдирилгани ҳақида айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Эрдўған 2015 йилда Туркиянинг жануби-шарқида, пойтахт Анқара ва бошқа йирик шаҳарларда бўлиб ўтган терактларга тўхталиб ўтди. Унинг фикрича, “одамлар ҳали дунёда бунга ўхшаш терактларни кўрмаганлар”.

Туркияда қўпорувчилик ҳаракатлари жорий йилда ҳам давом этди. 12 январь куни Истанбулнинг Султонаҳмад майдонида ва 17 февраль куни Анқарадаги Қизилой майдонида ҳарбийлар ётоқхоналари жойлашган ҳудудда содир этилган терактлар оқибатида энг мудҳиш қўпорувчилик ҳаракатлари сифатида тарихда қолди. 17 февраль куни Анқарада рўй берган портлаш натижасида 29 киши ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилигини ҳарбийлар ташкил этди. Эрдўған терактни амалга оширишда Туркияда ҳаракат олиб борувчи курд гуруҳларининг жангариларини айблаган эди.

“Курдистон ишчи партияси” (КИП) курдлар манфаатларини ҳимоя қилолмайди. Биз доимо курдларни ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилганмиз. Кобанида ДАИШ жангарилари уларга ҳужум уюштирганда, 200 минг курдга бошпана берганмиз”, – дейди Эрдўған.

Анқара КИП ва суриялик курдлар гуруҳларини террористик ташкилот деб ҳисоблайди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия Анқара Истанбул Теракт курдлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!