...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған: “Келишилган пулни тўланг, акс ҳолда...”


12:31, 27.07.2016 Олам
 6 849

Туркия президенти ЕИдан мигрантлар масаласида ваъда берилган ёрдам пулини беришларини сўради.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Иттифоқи етакчиларидан агар улар муҳожирлар бўйича келишувнинг ўз кучида қолишини истасалар, ваъда берилган 3 миллиард еврони беришларини сўради
 
Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасида жорий йилнинг март ойида мигрантлар ва муҳожирлар бўйича келишув имзоланган эди. Унга кўра, Туркия Греция ва Италия орқали Европага келган ноқонуний мигрантларни ўз ҳудуди орқали уларнинг малакатларига қайтариб юбориши ва ҳар бир ноқонуний мигрант эвазига Европа давлатларига суриялик муҳожирларни жўнатиши назарда тутилган.
 
Бунинг эвазига Туркия ўз фуқаролари учун ЕИ мамлакатларига бориш учун визасиз тартибни жорий этиш ва мамлакатдаги уч миллион суриялик муҳожирларни таъминлаш учун ёрдам пули сўраган эди. 
 
15 июль куни Туркияда амалга оширилган исён ва унинг ортидан қилинаётган ишлар (исёнчиларни ёппасига ҳибсга олиш,  мамлакатда ўлим жазосини қайта тиклаш ва бошқалар)га нисбатан ЕИдаги бир қатор сиёсатчилар танқидий фикр билдирмоқда. Улар исён бостирилгач, исёнчиларнинг қийноққа солинаётгани, бундан ташқари ўлим жазоси тикланишини инсон ҳуқуқларига зид эканлигини таъкидлаб келмоқда.
 
ЕИ комиссари Гюнтер Эттингер Туркиядаги исёндан сўнг, бу йил туркияликлар  учун визасиз тартиб жорий этилмаслигини таъкидлаб ўтди ва бунга Анқаранинг исёндан кейин олиб бораётган кескин чора-тадбирларини сабаб қилиб кўрсатди. Ваҳоланки, ЕИ Туркияга жорий йилнинг ёзида визасиз тартибни ўрнатишга ваъда берган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!