...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған: “ФЕТОга шерик бўлганларнинг ҳар бири жазоланмагунча ором топмаймиз”


09:42, 15.07.2017 Олам
 2 009

Шу куни “Миллий ирода зафари” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Сайт раҳбари Анқарадан хабар қилади.

15 июль – Туркия Республикасида ҳарбийлар томонидан ҳукуматга қарши давлат тўнтариши амалга оширилганига 1 йил тўлди. Шу муносабат билан дунёнинг кўплаб нуқталаридан келган 340 журналист учун медиа-тур ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу медиа-турда “Qalampir.uz” сайти раҳбари Қамариддин Шайхов ҳам иштирок этмоқда. Аввалроқ, сайт раҳбари Туркия Республикаси Адлия вазири Бакир Бўздоғ билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик. Сайт раҳбарининг хабар қилишича, журналистлар Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бош вазир Бинали Йилдирим иштирокидаги йиғилишда қатнашишган. Шу куни “Миллий ирода зафари” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Сайт раҳбари Анқарадан хабар қилади.
 
Қамариддин Шайхов, “Qalampir.uz” сайти раҳбари:
 
– Ер юзи не-не қонли урушлар, тўнтаришлар, жангу жадалларни кўрмаган. Ватан озодлиги, эл-юрт тинчлиги учун не-не қонлар тўкилмаган. Ҳар бир халқ, ҳар бир миллат ўз қаҳрамонларини ўзи тарбия қилади, ўзи сайлайди. Юрт учун жонини берган қаҳрамонлар ёди эса ҳар қачон ҳам халқ ёдидан чиқмайди. Туркия Республикасида 2016 йилнинг 15 июль куни рўй берган давлат тўнтаришида ҳам турк халқи 249 оила қаҳрамонини йўқотди. 373 мурғак боланинг қай бири отасиз, қай бири онасиз қолди. Ким жондан азиз ўғлини, ким сирдошига айланган қизини кўзида ёш, аммо ғурур билан ерга қўйди. Зотан улар Ватан озодлиги учун жонини ўртага ташлади.
 
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда Адолат ва тараққиёт партияси ташаббуси билан чоп этилган “Миллий ирода зафари” китобида 15 июль воқеалари, Туркия мустақиллигини сақлаб қолиш учун, бузғунчи кучларга қарши чиққанлар ҳақида сўз боради. Китоб муқовасига Ватан ҳимоясига отланиб, жон берганларнинг суратлари жойлаштирилган.


 
Ражаб Тойиб Эрдўған китоб тақдимотида иштирок этар экан, 15 июль воқеаларини, унда жон берганларни Туркия халқи ҳеч қачон унутмаслигини, ушбу китоб авлодларгача етиб боришини айтади.
 
“Ҳар бир қурбон бўлганлар ва яраланганлар бизнинг қаҳрамонларимиздир. 15 июль Туркия учун “Миллий ирода зафари”, халқ бирдамлиги куни сифатида тарихда қолди. Террорчилик ҳаракатларида ФЕТОга шерик бўлганларнинг ҳар бири жазоланмагунча биз ором топмаймиз. Ҳалигача террорчиларга хайрхохлик қилаётганлар бор”, дейди Эрдўған.

Теглар:Туркия Давлат тўнтариши Миллий ирода зафари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!