Самарқанд шаҳридаги халқаро аэропортга келиш йўлининг эни 32 метрни ташкил қилиши режалаштирилган.
Сабаби, қадимий шаҳарда қарама-қарши ҳаракат йўли бир томонининг ўзида саккиз автомашина ҳаракатланиши мумкин бўлган, аниқроғи саккиз бўлакдан иборат йўл қурилиши бошланди.
Автомобиллар сони кўпайганлиги сабабли тирбандликлар юзага келаётгани бугун ҳеч кимга сир эмас, лекин тегишли ташкилотлар бундай ноқулайликларни олишга имкон қадар ҳаракат қилишаётганини инкор қила олмаймиз.
Айнан Самарқанд шаҳрида йўл қурувчилари томонидан шаҳарнинг Гулобод, Бўстон Сарой, Ибн Сино, Воҳид Абдулла кўчаларининг кенгайтирлаётганини кузатиш мумкин.
Самарқанд шаҳридаги халқаро аэропортга келиш йўли эса 32 метрни ташкил қилиши режалаштирилган. Агарда бу йўл ишга туширилса, нафақат Самарқанд шаҳрининг йўллари тарихида, балки Ўзбекистондаги шаҳарлар йўлининг тарихида янги саҳифа очилади, деб эътироф этилмоқда.
Аниқроғи, Ўзбекистон ҳудудида бир томонлама йўналишдаги йўлнинг 8 йўлакдан иборат бўлиши илк маротаба Самарқанд шаҳрида қурилган ҳисобланади.