...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Колумбиядаги мактабларда газланган ичимликлар сотилмайди


14:52, 21.05.2016 Олам
 2 875

Таркибида газ ва кўп миқдорда шакар бўлган ичимликлар рекламаси тақиқланмоқда.

Колумбияда ичимлик ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ишлаб чиқарилаётган ичимлик турларининг бир неча хилини бошланғич мактабларга тарқатишдан бош тортди. Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг саломатлигини асрашдир. Бу ҳақда “News.day.az” хабар бермоқда.
 
Уюшма берган маълумотларга кўра, эндиликда ўқувчилар фақат минерал ва тозаланган ичимлик сувини, мевали шарбатлар ва газланмаган ичимликларни ичишлари мумкин, холос.

“Бу қадамни қўйишдан мақсад – ҳукуматнинг шу йўлда олиб бораётган фаолиятига кўмак бериш, мактаб ўқувчилари, ота-оналар ўртасида соғлом турмуш кечиширишни одат тусига киритишга бўлган ҳаракатдир”, дейилади ичимлик ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг маълумотида. Шунингдек, бошланғич мактабларда газланган ва таркибида кўп миқдорда шакар бўлган ичимликларни реклама қилиш ҳам тақиқланади.
Умида Якубова

Теглар:Колумбия газланган ичимлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!