...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЕИ Туркияда яшаётган суриялик қочоқлар учун бир қатор лойиҳаларни режалаштирмоқда


12:01, 25.04.2016 Олам
 3 299

Жорий йилнинг ёз мавсумида ЕИ Туркиядаги суриялик муҳожирларнинг ҳаётини яхшилаш учун 1.1 миллард АҚШ доллари сарфламоқчи.

Туркия Европа Иттифоқи давлатлари ва Яқин Шарқ минтақаси ўртасида муҳим дарвоза ҳисобланади. Ҳозирда ЕИнинг асосий муаммоларидан бири мигрант ва қочоқлар масаласи бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам Германия канцлери Ангела Меркель, Европа Кенгаши раиси Дональд Таск ва Европа Комиссияси вице-президенти Франс Тиммерманс 23 апрель куни Туркияга ташриф буюрган эди.
 
Ташриф чоғида ЕИ вакиллари суриялик қочоқлар учун ташкиллаштирилган Туркия ва Сурия чегарасидаги Назип қочоқлар лагерига ҳам келишди. ЕИ Туркиядаги суриялик қочоқлар учун бир қатор лойиҳаларни режалаштирган. Дональд Таскнинг сўзларига кўра, ЕИ жорий йилнинг ёз ойларида 1.1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағни суриялик муҳожирларнинг ҳаётини яхшилаш учун сарфлайди. Ҳозирда, Туркия ҳудудида 2.7 миллион суриялик муҳожир рўйхатдан ўтган. Шундан  280 минг муҳожир махсус лагерларда истиқомат қилади. ЕИнинг мақсади Сурияда барқарор вазият таъминлангунига қадар, Туркиядаги муҳожирларни шу ерда ушлаб туриш ва бу учун керакли маблағни сарфлашдан иборат. 
 
Жорий йилнинг март ойида ЕИ ва Туркия ўртасида мигрант ва қочоқлар масаласи бўйича келишувга эришилган эди. Унга кўра, Европа ҳудудидаги ноқонуний мигрантларни Туркия орқали ўз мамлакатларига юбориш ва уларнинг ўрнига Туркиядан суриялик қочоқларни қабул қилиб олиш режалаштирилган.  ЕИ Анқарага бир қатор имтиёзли таклифлар берган эди,  яъни туркияликлар учун ЕИ давлатларига визасиз кириш режимини амалга ошириш, Туркия ҳуҳудида яшаётган суриялик қочоқлар ҳаётини яхшилаш учун керакли маблағларни бериш ва бошқалар.
 
Германия канцлери Ангела Меркелнинг таъкидлашича, ЕИнинг суриялик қочоқлар учун мўлжалланган лойиҳалари фақатгина уларнинг ҳаётини яхшилаш учунгина эмас,  балки уларнинг болаларига таълим беришни ҳам назарда тутади.  Меркель, айни дамда,  Ғозиантепда 120 минг нафар суриялик қочоқ болалар борлиги ва уларнинг барчаси ЕИ фонди бўйича таълим бериш лойиҳасига жалб этилишини, қўшимча қилиб ўтди.
 
“Кўриб турибмизки, Туркияда суриялик қочоқлар жамият сифатида шаклланиб олганлар. Ҳозирда,  Туркия дунёда энг кўп қочоқларни қабул қилган давлат ҳисобланади. Бунга жавобан, ЕИ ҳам керакли қадамларни ташлаши керак”, дейди Меркель.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туркия Европа Иттифоқи Ангела Меркель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!