...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эфиопиядаги қамоқхонада чиққан ёнғин туфайли 23 нафар маҳбус вафот этди


12:21, 06.09.2016 Олам
 2 384

Ёнғин туфайли 21 киши нобуд бўлди, қочишга уринган 2 маҳбус эса отиб ташланди.

Бугун, 6 сентябрь куни Эфиопиядаги Килинто қамоқхонасида чиққан ёнғин туфайли 23 нафар маҳбус нобуд бўлди, 9 киши яраланди. Бу ҳақда “Vesti.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, айни қамоқхонада мухолиф-сиёсатчилар ва журналистлар сақланган. Ҳозирча ёнғин сабаблари маълум эмас. Вафот этганларнинг 21 нафари  ёнғин чоғида, тутундан заҳарланиш натижасида жон берган. Қочишга уринган 2 маҳбус эса отиб ўлдирилган. Фалокатдан сўнг, барча маҳбуслар бошқа қамоқхоналарга кўчирилган.
 
Нашрда айтилишича, қамоқхонадаги маҳсубларнинг кўпчилиги яқинда Эфиопияда бўлиб ўтган хукуматга қарши чиқишлар туфайли қўлга олинганлардир.
 
Маълумот учун, 2016 йилнинг март ойида Индонезиянинг Бенкулу шаҳри, Суматра оролидаги Малаберо қамоқхонасида маҳсубларнинг айби билан ёнғин чиққанди. Ушбу ёнғин натижасида 5 маҳбус ҳаётдан кўз юмганди.
Умида Якубова

Теглар:Эфиопия Қамоқхона Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!