...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дутерте: “Президентлик лавозимида бир кун ортиқча қолсам отиб ташланг!”


10:35, 23.01.2018 Олам
 2 002

2016 йилда президент бўлиб сайланган Дутерте мамлакатда гиёҳвандликка қарши олиб борилаётган кескин курашлар билан ажралиб турибди.

Филиппин давлати президенти Родриге Дутерте, агар у мамлакат конституцияси талабларини бузиб, давлат президентлиги лавозимида узоқ муддат қоладиган бўлса, ҳарбийлардан ўзини отиб ташлашни илтимос қилди. Бу ҳақда “rappler.com” портали хабар бермоқда.
 
У ўз интервьюсида, “Агар мен қонунда белгиланганидан узоқ муддат иқтидорда қолиб, диктатор бўлишга уринсам мени отиб ташланглар. Мен ҳазиллашмаяпман. Агар мен ўз лавозимимда бир кун ортиқча қолиб кетсам, Филиппин қуролли кучлари ва миллий полициядан конституция талабларининг бажарилишини назорат қилишини сўрайман”, деб баёнот берган.
 
Бу билан Родриге Дутерте конституцияга 2022 йилда якунланадиган ваколат муддатларини узайтириш тўғрисида ўзгартиришлар киритмоқчи, деган миш-мишларга жавоб берган.  
 
2016 йилда президент бўлиб сайланган Дутерте мамлакатда гиёҳвандликка қарши олиб борилаётган кескин курашлар билан ажралиб турибди. Бугунги кунгача, мамлакатда 2,4 минг нафар гиёҳванд моддалар савдосига аралашган шахслар ўлдирилди. Бутун дунё жамоатчилиги филиппинлик полициячиларнинг бу иш услубига ўз норозиликларини билдириб келмоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Филиппин Дутерте 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!