...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг ўнта телбанамо қонуни


13:43, 14.12.2015 Олам
 4 485

Эътиборингизни дунё мамлакатларида қатъий ўрнатиб қўйилган кулгили қонунларга қаратмоқчимиз.

Дунёда ғалати қонунлар жуда кўп. Улар гарчи шундай туюлса-да, маълум бир вазият, маълум бир шароит юзасидан қабул қилинганлигини инобатга олиш керак. Сизларнинг эътиборингизга шундай қонунлардан энг “қизиқарли”ларини ҳавола этамиз.
 
10-ўрин – Францияда аёлларга шим кийиш тақиқланади
1799 йилда Парижда қабул қилинган қонунга кўра, хотин-қизларга, полициянинг махсус рухсатисиз, жамоат жойларида шим кийиб юриш қатъиян ман этилган. 1892 йилда ушбу қонунга ўзгартиришлар киритилиб, аёлларга отда сайр қилганда шим кийишга рухсат берилган. 1909 йилда эса жамоат жойларида велосипедда ҳаракатланаётганда шим кийишга йўл берилган.
Ниҳоят, 2013 йилда Франция ҳукумати 214 йиллик қонунни бекор қилди. Мазкур қонун сўнгги йилларда кўпчиликнинг назаридан четда қолиб кетган эди ва унга амалда ҳеч ким риоя қилмаган. Шунинг учун ҳам қонуннинг умри ниҳоясига етди.
 
9-ўрин – Буюк Британия парламентида вафот этиш мумкин эмас
Мазкур қонун Британия тарихидаги энг телбанамо қонунлардан бири ҳисобланади. Мамлакатнинг “энг телбанамо қонунлари” мавзусидаги сўровномалар натижасига кўра, ушбу қонунга инглизларнинг 27 фоизи овоз берган. Бу тақиқ узоқ 1313 йилда қабул қилинган эди. Англия тарихида уни бекор қилиш бўйича бир неча уринишлар амалга оширилган. Британия қонунларига асосан, парламент биноси расман қироллик оиласига тегишли. Шунинг учун, у ерда вафот этган шахснинг дафн маросими бўйича харажатлар қироллик оиласи зиммасига тушади. Монархия ортиқча молиявий харажатларнинг олдини олиш учун, ҳар эҳтимолга қарши, шундай қонун чиқаришга мажбур бўлган экан.
 
8-ўрин – Транспорт воситасилари билан боғлиқ мантиқсиз қонунлар
АҚШнинг Калифорния штатида ҳайдовчиси бўлмаган йўл транспорт воситасига соатига 60 миль тезлик билан ҳаракатланиш тақиқланади.
Велосипед ҳайдовчиси чапга ёки ўнгга қайрилаётгани ҳақида огоҳлантириш учун қўли билан ишора қилиши керак. Шу билан бирга, ҳайдовчи велосипед рулидан бирон бир қўлини олиши мумкин эмас.
 
7-ўрин – Миннесотанинг кулгили қонуни
АҚШнинг Миннесота штатида кийим қуритиш арқонига бир вақтда ҳам аёллар, ҳам эркаклар ички кийимини осиб қўйиш мумкин эмас.
 
6-ўрин – Ватикан ва Филиппинда никоҳдан ажрашиш ноқонуний деб белгиланган
Гарчи иккала томон ҳам ажрашишга рози бўлса-да, амалдаги қонун бунга йўл қўймайди. Ватиканда бу нарса қатъиян тақиқланган бўлса, Филиппинда ислом қонунчилигига асосан, маълум бир вазиятларда бунга рухсат берилиши мумкин.
 
5-ўрин – Саудия Арабистонида аёлларга автомобилни бошқариш тақиқланган
Бундай қонун амалда бўлган дунёдаги ягона давлат Саудия Арабистони ҳисобланади. Мамлакатда ҳукмрон бўлган ислом қонунчилиги бунга йўл қўймайди.
 
4-ўрин – Яқин қариндошлар ўртасида никоҳ қуриш тақиқланади
Бу қонун Шимолий Америкада жойлашган Юта штатида амал қилади. Мазкур қонуннинг амал қилиш ёши белгилаб қўйилган: агар сизнинг ёшингиз 65 дан ошган бўлса, ўз холавачча ёки аммаваччангиз билан турмуш қуришга тўла ҳақлисиз.
 
3-ўрин – Дания қонунлари
Дания аҳолиси дунёдаги меҳмондўст халқлардан бири. Дания қонунларига кўра, ресторанда овқатланиб бўлганингиздан кейин, қорнингиз ҳали ҳам оч бўлса, тановвул қилган овқатингиз учун пул тўламасангиз ҳам майли.
Яна бир телбанамо қонунлардан бирига асосан, автомобилингизда ҳаракатланишдан олдин, унинг остида ҳеч қандай бола йўқлигига ишонч ҳосил қилишингиз шарт.
 
2-ўрин – Сумочилар юрти Японияда ортиқча вазнга эга бўлиш
Японияда семизлик қонунга хилоф. Гарчи айнан шу мамлакат ўзининг Сумо курашлари билан машҳур бўлса-да, мазкур ғалати қонун амалда қўлланилади. Унга кўра, 40 ёшдан кейин эркакларнинг бели ўлчами 81 см., аёлларники эса 91 см. дан ошмаслиги керак.
Бу қонунга риоя қилишни амалда ҳеч ким назорат қилмайди. Шунга қарамай, японлар унга амал қилишга ҳаракат қилишади.
 
1-ўрин – Сақич чайнаш тақиқи
Тасаввур қилинг, сақич чайнаш учун сизни ҳибсга олишса. Айнан шу ҳолат Сингапурда содир бўлиши мумкин.
Сингапур ўзининг кескин қонунлари билан машҳур. Ушбу давлатда сақич маҳсулотларини мамлакат ҳудудига олиб кириш, сотиш ва фойдаланиш қонун билан тақиқланган. Аммо никотин сақичи бундан мустасно. Уни сотиб олиш учун врачнинг рецпети талаб этилади. Шунда ҳам, агар сақич чайнаш пайтида эҳтиётизлик қилсангиз ва уни кўчанинг тўғри келган жойига ташласангиз, 500 сингапур доллари (400 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилишингиз мумкин.
Адиз Аҳмедов

Теглар:қонунлар Дунё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

AzaMystic
21:19 14.12.2015

Nimasu telbanamo ? bazi qonunlar xavfsizlik ucun juda muhum wekili



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!