...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг энг яхши ресторанлари аниқланди


11:59, 14.06.2016 Олам
 3 823

Италия ресторани биринчи марта дунёда энг яхши деб топилди.

Италиянинг  “Osteria Francescana” ресторани дунёда энг яхши деб топилди.  Мукофотлаш маросими Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтди.  Бу ҳақда “The New York Times” хабар бермоқда.
 
“Osteria Francescana” дунёнинг энг яхши 50та ресторанлари рўйхатида биринчи ўринни олди ва бу Италиянинг дастлабки халқаро миқиёсда тан олинган ресторани ҳисобланади.  Мазкур муассаса ўтган йилги ғолиб – Испаниянинг “El Celler de Can Roca” ресторанини ортда қолдирди.  Испан ресторани иккинчи ўрин билан кифояланди.
 
Энг яхши ресторанлар рўйхатида учинчи ўринни Нью-Йоркдаги “Eleven Madison Park” ресторани олди.  Кучли ўнликка Перу, Дания, Франция,  Испания, Япония ва Австрия ресторанлари кирди.
 
Дунёнинг энг яхши ресторани совринини “Restaurant” журнали 2002 йилдан буён топшириб келади. Мусобақанинг ҳакамлар ҳайъати 972 нафар мутахассисдан иборат. Улар қаторига журналист, бош ошпаз, ресторан эгалари ва бошқалар киради.
 
Маълумот ўрнида, “Restaurant” журнали Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида чоп этилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Италия Osteria Francescana Ресторан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Имамкулов Жамшид
18:21 14.06.2016

Қалампир.уз ижодкорларига ўз минатдорчилигимни билдираман. Доим янгиликлардан хабардор қилиб борсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!