...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёдаги энг қиммат уй кимга тегишли?


14:55, 17.12.2017 Олам
 9 520

Франциядаги Людовикнинг саройини Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон 300 миллион АҚШ долларига сотиб олгани маълум қилинди.

Дунёдаги энг қиммат уй кимга тегишли экани аниқ бўлди. Франциядаги Людовикнинг саройини Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон 300 миллион АҚШ долларига сотиб олгани маълум қилинди. Машҳур ҳашаматли саройнинг олди-сотди ҳужжатлари 2015 йилда расмийлаштирилган, лекин ким сотиб олгани журналистларга энди маълум қилинмоқда.  “Fortune” журнали бу саройни “дунёдаги энг қиммат уй”, деб атаган бўлса, мутахассислар ундаги олтин фавворалар, мармар ҳайкаллардан ҳайратланишган.

Бу, Саудия Арабистони подшоҳлиги валиаҳдининг дунёдаги бойлар ва оддий одамларни ҳайратлантирадиган, учинчи йирик хариди ҳисобланади. Айнан, мамлакатда коррупцияга қарши кенг кўламли курашни бошлаш ташаббускори ва камтарона яшашни тарғиб қилаётган валиаҳд шаҳзода, дунёдаги энг қиммат яхтани 500 миллион АҚШ долларига, машҳур рассом Леонардо да Винчи мўйқаламига мансуб деб ҳисобланган суратни, жорий йилнинг ноябрь ойида 450 миллион АҚШ долларига сотиб олган эди.

МРБ нинг собиқ таҳлилчиси Ридель Брюснинг NYT нашрига билдиришича, “У (Муҳаммад бин Салмон) ўзини коррупцияга аралашмаган ислоҳотчи сифатида намоён қилишга ҳаракат қилаётганди. Аммо, бу харидлар унинг ўзи яратаётган қиёфасига соя ташлайди”.

Валиаҳд шаҳзоданинг атрофидагилар, унинг бундай қиммат харидларига изоҳ беришмаган. Лекин, сўнгги вақтларда пайдо бўлаётган маълумотларга кўра, валиаҳд шаҳзода бин Салмон, ўзи сотиб олган Леонардо да Винчининг асарини Бирлашган Араб амирликлари пойтахти Абу-Дабида очиладиган “Лувр музейи”га бермоқчи.
Обил Сафаров

Теглар:Энг қиммат уй Муҳаммад бин Салмон Ридель Брюс Франция Саудия Арабистони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!