Рейтингда Гонгконг энг юқори ўринни олиб, Лондон, Нью-Йорк шаҳарларини ортда қолдирди.
Гонконг 2016 йилда чет элликлар учун энг қиммат шаҳар сифатида тан олинди. Бу рейтингни “Mercer Human Resource” тузиб чиқди.
Олдинги йилларда мазкур рейтингда Ангола пойтахти Луанда биринчи бўлиб келганди. Энди Африка қитъасидаги бу шаҳар иккинчи ўринга тушиб қолди. Бунга мамлакатда валюта курсининг бироз қадрсизланиши сабаб бўлган.
Учинчи ва тўртинчи ўринларга Цюрих ва Сингапур шаҳарлари лойиқ топилди, бешинчи ўринни эса Япония пойтахти Токио олди. Мазкур рейтингнинг юқори ўнталигига биринчи марта Конго Демократик Республикаси пойтахти Киншаса кирди. У рўйхатда олтинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, юқори ўнталикка Шанхай,Женева, Нжамена ва Пекин шаҳарлари ҳам кирди.
2016 йилда чет элликларнинг яшаши учун энг арзон шаҳарлар сифатида Намибия пойтахти Винхук, ЖАР пойтахти Кейптаун ва Бишкек тан олинди.
Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, Луандада икки хонали люкс квартирада бир ойлик мунтазам яшаш 6.7 минг АҚШ долларига, Лондонда 4.6 минг, Сиднейда эса 2.6 минг АҚШ долларига тенг.
Гонконгда тезпишар таомлар ресторанида тушлик қилиш 4.83 АҚШ долларига тушади, Лондонда эса бу 6.43га, Нью-Йоркда 7.82 АҚШ долларига тенг.

Руслан Сулаймонов