Ироқнинг Хит шаҳрида бомба портлаши натижаси 13 киши ҳалок бўлди.
2. 31 май – Халқаро чекишга қарши кураш куни муносабати билан Чехия ҳукумати янги қарор қабул қилди. Унга кўра, жамоат жойлари, масалан, ресторанларда сигарет чеккан фуқаролар 5 минг крон (200 долларга яқин) жаримага тортилади.
3. Ироқнинг ғарбида жойлашган Хит шаҳрида бомба портлаши натижаси 13 киши ҳалок бўлди, 22 киши оғир тан жароҳати олган. Портловчи мосламани террорчи-худкуш ҳаракатга келтирган бўлиб, ҳозирча бу ишни қайси террорчилик ташкилоти амалга оширгани маълум эмас.
4. Бугун, 31 май куни тонгда Мадрид кўчаларида 1000 га яқин испаниялик ҳайдовчилар йирик такси хизмати компанияси Uber устидан норозилик билдиришди. Улар Uber компаниясидан ўз такси ҳайдовчиларини қонунга риоя этиб, тартибга солиш бўйича чораларни кучайтириш ишларини талаб этишган.
5. Гонконгнинг йирик савдо марказларидан бирида сохта бомба ўрнатилгани туфайли 600 га яқин киши дарҳол эвакуация қилинди. Маълум бўлишича, ҳодиса теракт характерига эга эмас. Маҳаллий полиция ҳозирда кузатув камерасида сохта бомбани ўрнатган аёлни излашни бошлаган.