...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёдаги энг катта ҳаво кемаси ҳалокатга учради


19:15, 24.08.2016 Олам
 5 534

Синов парвозини амалга ошираётган “Airlander 10” телеграф устунига урилиб кетди ва ерга қулади.

Аввалроқ, Буюк Британияда дунёдаги энга катта ҳаво кемаси синовдан муваффақиятли ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Ўшанда “Airlander 10” деб номланган дирижабль Бедфордшир графлигининг Кардингтон шаҳрида ҳавога кўтарилган эди. 
 
Бугун, 24 август куни Буюк Британияда навбатдаги синов парвозидан ўтаётган “Airlander 10” ҳалокатга учради. Бунинг натижасида ҳеч ким жабрланмади. 
 
Хабарда айтилишича, ҳаво кемаси парвоз пайтида телеграф устунига урилиб кетган. 
 
Маълумот ўрнида,  “Airlander 10”нинг узунлиги 92 метрни ташкил этади (у дунёдаги энг катта самолёт – Ан 225 “Мрия”дан саккиз метрга узунроқ). “Airlander 10” 4.9 километр баландликкача кўтарилиши мумкин ва унинг тезлиги соатига 150 километрга этади. У 10 тоннагача бўлган юкни кўтара олади. 
 
Ушбу дирижабль лойиҳаси Hybrid Air Vehicles компанияси томонидан 2009 йилда АҚШ армияси учун ишлаб чиқилган.   Аммо  шартнома бюджет қисқартирилгани туфайли бекор қилинганди.  “Airlander 10”нинг ишлаб чиқарилиши учун Буюк Британия ҳукумати 3.7 миллион АҚШ долларига тенг маблағ киритди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Airlander 10 Буюк Британия Ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!