Рейтинг инфляция ва ишсизлик даражасига қараб тузиб чиқилди.
Сингапур 2014 йилдан буён биринчи марта мазкур рўйхатда энг юқори ўринни банд этди. Ушби Жанубий-шарқий Осиё мамлакатида йиллик инфляция 1.4 фоиздан ошмаган, ишсизлик даражаси эса 1.9 фоизгача қисқарган. Бу кўрсаткич ўтган йили энг бахтли деб топилган Таиланддаги ҳолатдан яхшироқ.
Энг бахтсиз мамлакат деб Венесуэла топилди. Бу давлатда инфляция рекорд даражага кўтарилган.
“Bloomberg” қолган давлатлар ҳақида маълумот бермаган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг март ойида дунёдаги бахтли давлатларнинг рейтинги эълон қилинган эди. Унда Ўзбекистон 49-ўринни эгаллади ва бу билан МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлган эди.